Линклар

logo-print

НАТО кучларининг Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳрига берган ҳаво зарбалари натижасида 350 одам ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Қаддафий вакили Муса Иброҳимга кўра, шанбага ўтар кечаси шаҳарга келиб тушган 30дан зиёд ракета ҳужуми оқибатида яна 90 нафар одам бедарак йўқолган, тахминан 700 киши яраланган.

НАТО расмийлари бу маълумотни изоҳлаганларича йўқ.

Жума куни Қаддафий тарафдорлари Ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучларни Бани Валид шаҳридан сиқиб чиқарди.

Исёнчилар Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳрини қамал қилишни давом эттирмоқда.

Қаддафий вакили Муса Иброҳим Ливия радиоси орқали қаддафийчилар "бир қанча ой давомида қаршилик кўрсатиш имконига эга" эканлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG