Линклар

Греция бош вазири Жорж Папандрео мамлакатда юзага келган иқтисодий бўхрон билан боғлиқ ҳавотирлар сабаб АҚШ сафарини бекор қилди.

Папандрео Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеяси йиғинида ҳамда Халқаро валюта жамғармасидаги учршаувда қатнашиши керак эди.

Лекин, бош вазир Грециянинг ташқи қарзлари билан боғлиқ масала билан жиддий шуғулланиш учун мамлакатда қолишга аҳд қилган.

Греция саккиз миллиард евролик молиявий ёрдами эвазига қўйилган талабларни қанчалик бажарди, деган савол ҳозир Афина ҳукумати олдида кўндаланг турибди.
XS
SM
MD
LG