Линклар

Латвияда ўтказилган парламент сайловида руслар жамоаси манфаатларини ҳимоя қилувчи “Келишув маркази”, деб аталувчи сиёсий партия ғолиб чиқиши кутилмоқда.

Ҳозирга қадар овозларнинг 95 фоизи санаб бўлинган. Овоз бериш дастлабки натижаларига кўра, сайловчиларнинг қарийб 30 фоизи “Келишув маркази” учун овоз берган.

Иккинчи ўринда сайловчиларнинг 20 фоизидан кўпроқ овозини қозонган мамлакат собиқ президенти Валдис Зетлерс партияси турибди.

Латвия бош вазири Валдис Домбровскис партияси эса сайловчиларнинг 18 фоиз овозини қозониб учинчи ўринда.

Ғолиб чиқиши кутилаётган “Келишув маркази” иқтидорга келиши даргумон.

Хабарларга кўра, Валдис Зетлерс ҳамда Валдис Домбровскисларнинг партиялари сиёсий коалицияга бирлашиши кутилмоқда.

Расмийларга кўра, шанба куни Латвияда ўтказилган сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг 56 фоизи қатнашган.
XS
SM
MD
LG