Линклар

Ироқнинг Теҳрондаги элчиси Нозим Дабба жосусликда айбланиб Эронда ҳибсга олинган икки америкалик сайёҳ душанба куни озод этилиши мумкинлигини айтди.

23 яшар Шэйн Бауэр ҳамда 29 яшар Жош Фаттал икки йил аввал Ироқнинг Курдистон минтақасида юрган пайт ўзлари билмаган ҳолда Эрон ҳудудига ўтиб қолган ва эронлик чегарачилар томонидан ҳибсга олинган эди.

Ўтган ой Эрондаги маҳкама уларни саккиз йилга озодликдан маҳрум этди.

Келаси ҳафта Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида қатнашиш учун Ню Йоркга бориши керак.
XS
SM
MD
LG