Линклар

logo-print

Мисрда парламент сайлови ноябр-март ойлари оралиғида ўтказилиши мумкин


Миср марказий сайлов комиссияси расмийлари мамлакатда парламент сайловини 21 ноябр ва 1 март оралиғида ўтказишни таклиф этган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Абдул Моез Иброҳим парламент қуйи палатасига сайлов шу даврнинг биринчи ярмида, юқори палатасига сайлов эса иккинча ярмида ўтказилиши мумкинлигини айтмоқда.

Иқтидордаги Миср ҳарбий кенгаши шу ой оҳиригача сайлов кунини белгилаши керак.

Мисрда феврал ойида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан парламент тарқатиб юборилган эди.

Ҳозирча президент сайлови санаси эълон қилинмаган.

Ҳарбий кенгаш парламент сайловидан кейин президентлик сайлови ўтказилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG