Линклар

logo-print
Россиянинг НТВ телеканалида бугун эфирга бериладиган “НТВшники” кўрсатувини ёзиб олиш пайти студия меҳмонлари бўлган россиялик миллиардерлар Александр Лебедев ва Сергей Полонский муштлашиб кетди.

Жаҳон молиявий бўхрони кўрсатув мавзуси эди. Кўрсатув ёзиб олинаётганида, уни иштирокчилари саволларига жавоб бераётган маҳал Полонский кимнингдир башарасига мушт туширгиси борлигини айтади.

Шу пайт уни ёнида ўтирган Лебедев ўрнидан туриб¸ "мабодо менинг башарамга эмасми", дейди.

Кейин жойига ўтирган Лебедев кутилмаганда Полонский юзига мушт туширади. Полонский курсисидан ағдарилиб кетади.

Ҳар икки бизнесмен турли йилларда Forbes журнали бойлари рўйхатида бўлиб келган.

Хабарларга кўра, Сергей Полонский Лебедевни судга бериш ниятида.
XS
SM
MD
LG