Линклар

logo-print
Ўнга яқин халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, жумладан Хьюман райтс уотч ҳамда Халқаро Амнистия АҚШ Сенатининг хорижий амалиётлар бўйича қўмитаси аъзоси ва республикачи сенатор Линдси Грэҳем номига мактуб йўллаб, АҚШ Ўзбекистонга молиявий ёрдамлар беришига қарши эканликларини билдирганлар.

Шунингдек, мактуб муаллифлари АҚШ Конгрессини Шимолий Африка ҳамда Яқин Шарқдаги араб давлатларида рўй бераётган сўнгги воқеалардан сабоқ чиқаришга ундаганлар.

2009 йилдан буён Ўзбекистон АҚШ таъминот юкларининг Афғонистонга олиб ўтилишида муҳим рол ўйнаб келмоқда.

“Қўшма Штатлар Афғонистонга транзит йўналишларни кенгайтиришдан манфаатдор, лекин бу йўлда инсон ҳуқуқлари қадриятларини қурбон қилмаслиги керак”, - деб билдирган Хьюман райтс уотч ташкилоти.

2004 йилда АҚШ Конгресси Ўзбекистонга кўмак бериш учун чеклов жорий этган ва бу чекловни бекор этилиши инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш, кучли очиқ жамият ва чинакам кўппартиявий тизимни барпо этиш, адолатли ва эркин сайловларни таъминлаш, сиёсий плюрализм, матбуот эркинлиги учун йўл очиш каби талабларни қўйган эди.

Мактуб муаллифларига кўра, шу пайтгача бу талабларнинг биронтаси бажарилмаган.

Айтиш жоиз сенатор Линдси Грэҳем бошчилигидаги юқори мартабали ҳайъат сўнгги ойларда Тошкентда Президент Каримов билан сиёсий музокара ва маслаҳатлашувларни ўтказган.
XS
SM
MD
LG