Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:32

"Зўравон ҳоким ва милиционерларни фош қилинг!"


Ўзбекистонда зўравонлик ва порахўрлик энг кўп авж олган тизим Ички ишлар органлари экани айтилади.
Ўзбекистонда зўравонлик ва порахўрлик энг кўп авж олган тизим Ички ишлар органлари экани айтилади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли ўзбекистонликларни мулозимлар зўравонлигига қарши курашга чақирди.


Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли Ҳазратқул Худойберди амалдорларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган ва буни фош этишга тайёр ўзбекистонликларни тўрт оғиз сўз битилган смс, уч-тўрт жумла битилган электрон мактуб орқали бу ҳолатдан дунёни хабардор қилишга чақирди.

Бу фаолга кўра, тез орада ўзбекистонликларга бундай маълумотларни узатиш мумкин бўлган манзиллар маълум қилинади ва шу йўл билан аввало, амалдорлар зулмини тўхтатиш учун, бора-бора эса инсон ҳуқуқларининг ҳукумат ижро органлари вакиллари томонидан бузилишига доир йиғилган фактлар халқаро жамоатчилик эътиборига тақдим қилинади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли Ҳазратқул Худойберди билан қуйида тинглайдиганингиз суҳбатда навбатдаги ташаббусга оид бошқа тафсилотлар билан танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG