Линклар

logo-print
Ямандан олинган хабарларга кўра, пойтахт Санаада ўтказилган кўп минг кишилик намойиш пайтида хавфсизлик кучларининг ўт очиши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Президент Али Абдуллоҳ Солиҳга қарши ўтказилган энг йирик норозиликда юз берган зўравонликда яна кўплаб одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Июн ойидаги суиқасд пайтида олган жароҳатидан қўшни Саудия Арабистонида даволанаётган президент Солиҳ 30 йилдан ортиқ Яман ҳокимияти тепасида қолмоқда.

Халқаро босимлар ва саккиз ойдан бери давом этаётган аксил ҳукумат чиқишларга қарамасдан Солиҳ ҳокимиятдан воз кечмаяпти.
XS
SM
MD
LG