Линклар

logo-print

БМТ Покистонга ёрдам беришга чақирди


БМТ Покистонда сув тошқинидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш учун 357 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғиш бўйича тадбирни бошлади.

БМТ Инсонпарварлик ёрдами агентлиги матбуот вакили Ҳумайра Меҳбуб йиғилган маблағ кейинги олти ой давомида Синдҳ ва Балужистон вилоятларида рўй берган сув тошқинларидан зарар кўрган 5,4 миллион одамга ёрдам кўрсатиш мақсадларига сарфланади, дея маълум қилди.
БМТга кўра, Синдҳ вилоятида деярли ҳар бир туманда ва Балужистоннинг беш туманида сув тошқини рўй берган. Бунинг оқибатида 342 киши ҳалок бўлиб, 600 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Синдҳ вилоятида 665 мингга яқин хонадон вайрон бўлган ёки зарар кўрган ва 1,8 миллион одам ўз жойларини ташлаб кетган.

Покиистонда икки йил кетма-кет рўй берган сув тошқинларидан 20 миллионга яқин одам зарар кўргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG