Линклар

Нью Йоркда Фаластин давлати ғояси хавфини бартараф этиш бўйича музокаралар бўлмоқда


Нью Йоркда Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш ва Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш уринишлари боис юзага келиши мумкин бўҳронни олдини олишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.

Жорий ҳафта БМТ Бош ассамблеяси бошланишидан аввал Яқин Шарқ бўйича Квартет иштирокчилари – Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва Қўшма Штатлар вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилгани айтилмоқда.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиси ҳисобланмиш Исроил Фаластин давлати масаласининг БМТ Бош ассамблеяси овозига қўйилиши тинчлик музокараларига путур етказишини айтмоқда. АҚШ бу масала Хавфсизлик кенгашига киритладиган бўлса, унга вето қўйишидан огоҳлантирган. АҚШ мустақил Фаластин давлати ғоясини қўллаб-қувватлаши, лекин бу Исроил билан музокаралар орқали амалга ошиши лозимлигини айтиб келади.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Бош ассамблея олдида қилган чиқишида БМТга тўлақонли аъзо бўлишни талаб қилиш ниятини билдирган. Бир қатор мамлакатлар, жумладан Араб лигаси, Норвегия ва Хавфсизлки кенгаши аъзоси Россия каби давлатлар Фаластин давлати ғоясини қўллаб-қувватлмоқда.
XS
SM
MD
LG