Линклар

Америкалик сайёҳлар сешанба кунгача Эрон қамоғида қолиши мумкин


Шэйн Бауэр ва Жош Фаттал.

Шэйн Бауэр ва Жош Фаттал.

Эронда қамоққа ҳукм қилинган америкалик икки сайёҳнинг озод этилиши сешанба кунгача амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда америкаликларнинг адвокати маълум қилди.

Маҳмуд Шафийе бунинг учун Шэйн Бауэр ва Жош Фатталларнинг ишини кўриб чиққан судьянинг имзоси кераклиги, лекин у сешанба куни таътилдан қайтишини айтмоқда.

Якшанба куни Ироқнинг Эрондаги элчиси Нозим Даббағ Рейтерсга берган суҳбатида америкаликларнинг озод этилиши президент Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью Йоркка қилажак сафарига тўғриланиши мумкинлиги тахмин қилди.

- Ўйлашимча, Худо хоҳласа, бир-икки кун ичида, доктор Аҳмадийнажотнинг Нью Йоркка сафари олдидан улар озод этилади, деди Ироқ дипломати.

АҚШ фуқароларининг озод этилиши юзасидан музокараларга Ироқ Президенти Жалол Талабоний воситачилик қилди.

29 яшар Бауэр ва Фаттал ўтган ойда саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Улар 2009 йилда Ироқ билан Эрон чегарасида қўлга олинган ва жосусликда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG