Линклар

Ассад Россияни мақтади


Сурия Президенти Башар ал-Ассад Дамашққа сафар қилаётган Россия делегацияси билан музокаралар чоғида Москванинг Сурия бўйича “мувозанатли ва коснтруктив” позициясини юқори баҳолагани айтилмоқда.

Бир гуруҳ рус депутатлари Ассад режимининг аксил ҳукумат намойишлари қатнашчиларига қарши куч қўллаши билан боғлиқ бўҳронга чек қўйишга ёрдам бериш мақсадида Дамашққа борди.

Давлатга қарашли SANA хабар агентлигига кўра, Ассад Россия делегацияси
билан учрашган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Ассад ҳукумати намойишчиларга қарши куч қўллаётгани оқибатида 2600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Шунга қарамасдан Россия юзага келган бўҳронда Ассад режимини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG