Линклар

logo-print

Ҳиндистонда зилзилада 11 киши ҳалок бўлди


Непал ва Ҳиндистон шимолида 6,9 балл кучи билан рўй берган зилзила оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлиб ўнлаб одам жароҳатланди.

Зилзила эпимаркази Ҳиндистоннинг тоғли Сикким штатида қайд этилди.
Бутун штат бўйлаб телефон алоқалари узилгани ва пойтахт Гангтокда элект линиялари ишдан чиққани айтилмоқда. 50 мингга яқин аҳоли яшайдиган пойтахтда бир нечта бино қулаб тушгани, йирик автомобил йўллари вайрон бўлгани ҳам хабар қилинмоқда.

Зилзила қўшни Бутан, Бангладеш ҳамда Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилди.
XS
SM
MD
LG