Линклар

Доминик Стросс-Кан Нью Йоркдаги меҳмонхона хизматчиси билан бўлган алоқасини “номақбул” ва “маънавий хатолик” дея атади, лекин унинг жинсий зўравонлик тўғрисидаги иддаоларини яна бир бор рад этди.

Халқаро валюта жамғамасининг собиқ раиси АҚШ расмийлари ундан жинсий тажовуз тўғрисидаги айбловларни бекор қилганидан бери берган биринчи интервьюсида бу хусусда “бир умр пушаймон” қилишини таъкидлади.

Май ойида Нью Йоркда ҳибсга олингач ХВЖ раислигидан истеъфо берган Стросс-Кан TF1 каналига берган суҳбатида, жемладан бундай деди:

- Бу иродасизликмиди? Менимча бу иродасизликдан ҳам баттароқ эди. Менимча, бу маъанвий хатолик бўлди, бундан фахрлана олмайман ва қаттиқ пушаймондаман. Бундан ўша тўрт ойнинг ҳар бир кунида пушаймон бўлдим ва пушаймон қилишни тўхтатаман, деб ўйламайман, деди Стросс-Кан.

Меҳмонхона оқсочи Нафиссатоу Диалло маънавий зарарни қоплашни талаб қилиб, ҲВЖ собиқ раиси устидан фуқаролик судига ҳам шикоят қилган.
XS
SM
MD
LG