Линклар

logo-print
БМТ Покистондаги табиий офат жабрдийдалари учун дунё давлатларидан 357 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам сўрамоқда.

Покистонда яқинда рўй берган сув тошқини боис юз минглаб одамнинг уйи, миллион гектарлаб экин майдонлари вайрон бўлди.

БМТ матбуот вакили Ҳумайра Маҳбубга кўра, йиғилган пуллардан Синдҳ ва Балужистон вилоятларида азият чеккан 5 миллиондан ортиқ одамга ёрдам берилади.

Бу вилоятларда офат боис 342 одам нобуд бўлди, 600 дан ортиғи жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG