Линклар

НАТОнинг тунги рейди норозиликни ошираётгани айтилди


НАТО рейдларига қарши Афғонистондаги намойишлардан бири.

НАТО рейдларига қарши Афғонистондаги намойишлардан бири.

АҚШдаги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан эълон қилинган ҳисоботда Афғонистонда халқаро коалиция кучлари томонидан тунги рейдлар сони оширилгани норозиликни кучайтираётгани қайд этилди.

Ню Йоркдаги Очиқ жамият жамғармаси ҳисоботида айтилишича, гарчи НАТО ва АҚШ қўшинлари тунги рейдлар натижасида кўпгина муҳим ютуқларга эришган бўлсада, бундай рейдлар сони ошгани мамлакатда аҳоли норозилигининг ошиб боришига олиб келмоқда.

Ҳисоботда сўнгги ойлар ичида Афғонистон бўйлаб 40 дан ортиқ тунги рейд ўтказилгани айтилган.

НАТО ҳарбийлари буни жанггариларга қарши самарали кураш йўли, деб ҳисобламоқда.

Аммо, Афғонистон раҳбари бундай ҳужумларни аҳоли шахсий ҳаётига ва ҳукуматнинг Толибон билан тинчлик музокараларига таҳдид, деб бир неча бор қоралаган эди.
XS
SM
MD
LG