Линклар

Жаҳон Банки Ўзбекистонга 110 миллион доллар қарз беради


Жаҳон банки Таллимаржон иссиқлик электр станцияси қошида Суғдиёна номли яна бир кичик гидроиншоот қурилиши учун Ўзбекистонга 110 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз берадиган бўлди.

Ўзбек матбуоти бераётган хабарга кўра, бу лойиҳа ёрдамида Ўзбекистон ҳукумати Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларининг электр таъминотини яхшилашни ният қилган.

Жаҳон Банки расмийларига кўра, бу Ўзбекистон ҳукумати сўровига биноан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки молиявий кўмаги остида амалга ошириладиган биринчи йирик лойиҳадир.
XS
SM
MD
LG