Линклар

logo-print
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 11 нафар шахс диний мотивларда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Уларнинг яқинларидан олинган маълумотларга кўра, бу фуқаролар 13 сентябр куни эрталаб ҳибсга олинган ва шундан бери уларнинг қаерда сақланаётгани номаълум қолмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, бу гуруҳ сафида 1964 йилда Зангиота туманида туғилган Адҳам Сиддиқов ва шу туманда туғилган 23 ёшли Аҳрор Саидвалиевлар бор.

Яқинларининг суриштирувларига кўра, 11 кишилик гуруҳ диний мотивларда айбланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг кузатувларига кўра, Ўзбекистонда бирор жиноятда гумон қилиниб, ҳибсга олинган фуқаро 72 соат ичида қўйиб юборилмаган тақдирда уни 10 ёки 15 суткага ҳибсда сақлаш тўғрисида суд қарори олиниши лозим.

Ўзбекистонда диний мотивларга асосланган ҳибслар, терговлар ва маҳкамаларни кузатиб борадиган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи кузатувларига кўра, одатан, шу давр ичида кечадиган илк тергов ҳаракатлари чоғида, айниқса, диний мотивларда гумон қилинган шахсларга нисбатан қийноқлар қўлланилади.
XS
SM
MD
LG