Линклар

logo-print

Маҳмуд Аббос Исроилни яна бир карра огоҳлантирди


Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос бугун Исроил раҳбариятини Фаластинни тўлақонли давлат сифатида тан олиш ва шу билан "тинчлик ўрнатиш имконини" сақлаб қолишга чақирди.

Шу ҳафтада Ню Йоркда бўладиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Маҳмуд Аббоснинг Фаластинни тўлақонли давлат сифатида тан олиш тўғрисида БМТга расман сўровнома киритиши кутилмоқда.

Маҳмуд Аббоснинг нутқи жума кунига режалаштирилган.

АҚШ ва унинг иттифоқчиси бўлган Исроил БМТнинг Фаластинни тўла қонли давлат сифатида тан олиши тинчлик музокараларига зарар етказиши ҳақида баёнот берди.

АҚШ ҳукумати Фаластин келажакда мустақил давлат бўлиши керак, аммо бунга Исроил билан музокаралар орқалиши эришилиши шарт, деб ҳисобламоқда.

Йиллар давомида Исроил билан музокараларда натижага эришмаган Фаластин раҳбарлари эса энди БМТ орқали бу масалани дунё давлатлари ҳукмига қўймоқчи.
XS
SM
MD
LG