Линклар

logo-print
Санаа шаҳридаги тиббиёт ходимларидан олинган маълумотларга кўра, 19 сентябр кундузи яна 20 намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган.

Шу билан сўнгги кеча-кундузда Яман пойтахтида ўлдирилган намойишчилар сони 50 га яқинлади.

Якшанба оқшом ҳукумат қўшинлари ҳамда ҳукуматга мойил бўлган снайперлар гуруҳи пойтахт кўчаларига чиққан ўн минглаб намойишчини ўққа тутди.

Бу шу йил январ ойида президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфоси талаби билан бошланган халқ намойишлари давомида ҳукумат қўшинлари амалга оширган энг қонли ҳужум, деб баҳоланмоқда.

Яманни 33 йилдан буён бошқараётган Солиҳнинг ўзи эса айни дамда Саудия Арабистонида қолмоқда. У июн ойидаги ҳужумлардан бирида жароҳатланганидан сўнг даволаниш учун бу давлатга кетган эди.
XS
SM
MD
LG