Линклар

Эрон расмий матбуоти тарқатган хабарга кўра, BBC телевидениесининг форс хизматига ишлаган беш эронлик журналист ҳибсга олинган.

Расмий маълумотга кўра, журналистлар шанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хориж матбуоти билан ишловчи бўлими махсус рухсатномасисиз ҳужжатли филмни суратга олаётган кезда ҳибсга олинган.

Вазир Муҳаммад Ҳусайний ҳибсни тасдиқлади ва разведка хизмати тез орада бу борада кўпроқ маълумотни тақдим қилишини айтди.

BBC телевидениесининг форс хизмати кўрсатувлари Эрон ичида тақиқланган, аммо, сунъий алоқа воситалари орқали бу кўрсатувларни томоша қилиш мумкин.

Эрон раҳбарияти бу телевидениени мамлакатда ғалаён уйғотишга уринишда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG