Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:28

Қамоқдан диндорлар чиқарилмайди


Ўзбекистон судлари ҳамон диний экстремизмда айбланаëтган гуруҳлар устидан тўхтовсиз айбловлар ўқимоқда.
Ўзбекистон судлари ҳамон диний экстремизмда айбланаëтган гуруҳлар устидан тўхтовсиз айбловлар ўқимоқда.

Бу гапни айтар экан ўзбекистонлик аëл¸ Зарафшонда 11 йил қамоқ жазосини ўтаган укасига яна 12 йил қўшиб берилганидан иззилайди.


Одамлар индамай ўлиб кетмоқда¸ мен эса жим тура олмайман¸

дейди Тошкентдан қўнғироқ қилан 60 яшар Шуҳрат ака.

- Мен Тошкентдан бўламан. Исмим Шуҳрат, инвалидман. Бу ëқда 20 йиллиги бўлаяпти¸ деб икки ой олдинми, ярим йил олдинми бонг уришга бошлашди булар. Аслида шунақа эмас. Ҳамма халқ ҳам яхши яшаëтгани йўқ. Айниқса¸ ногиронлар жуда ҳам хор ва зор аҳволда яшамоқдалар. Нечтаси ўлиб кетаяпти мана. Бир томондан группа инвалидност оламан десангиз, кўзингиз кўрмаса ҳам “йўқ кўраяпти” деб инвалидност беришмаяпти¸ масалан¸ менга. Иккита кўзим кўр бўлиб қолди буларнинг орқасидан.

Ҳамма ëқни милициялар эгаллаб олган. Олдинги милицияда ишлайдиганлар ҳаммаси ҳозир директор магазин, ҳаммаси пенсияга чиқиб олиб бозорларда. Болницага ëтсангиз, болницада қарамайди, дори сотиб олгин дейди. Дориларига ҳар кун 30-40-50 мингдан тўлаб ëтган эдим 1-шаҳар касалхонасида. Ўша болницада ëтганимда менинг венамга ҳаво кетказиб юборишдида мен ўлиб қолай дедим. Шуларни милицияга хабар берсам, милиция келишга келдию лекин ҳеч қанақа чора кўрмади у хотиннинг устидан. Мен у хотинга “Нимага текин дори бермайсан? Мен инвалидман. Ҳаққим бор” деганимга менга шунақа ҳаво юборди. Буларнинг устидан жалоба ҳам қилиб бўлмайди. Жалоба қилсангиз, ўлдириб ҳам қўяди. Мана шу мақтаëтган Ўзбекистони. Ҳаммаси сохталаштирилган.

Ўзингиз биласиз, мана сиз ҳам ўзбексизку, фақат хўжакўрсинга қилинадиган нарсалар. Мана ҳамма ëқларни чиройли қилиб, ҳамма ëқларга гуллар экаяпти, асфалт қилаяпти, ҳаммаси ëлғон, эски зданиеларнинг устига пластмассадан қилиб қўяяпти. Худди янгига ўхшайди. Ичига кирсангиз, ҳаммаси эски ичлари. Мана Централний аптека деган жойи бор. Бутун цементлари тушиб кетаëтган жойни пластмасса билан қилишибди. Худди янгига ўхшайди. Бошқа кўпгина зданиеларга ҳам шунақа ишлов берилаяпти. Қўрқадиган жойим ҳам қолмади тўғрисини айтганда. Аслини олганда ҳаммаси ëлғон. Фақат пардоз берилади. Буларнинг бутун мақтаëтган президенти, мақтаëтганлари ҳам ҳаммаси нима дейди “Кукушка хвалит петуха за то что хвалит он кукушку” деган шеъри бор. Ўшанга бир-бирини мақтаб юраверади. Это вообше ужас. Одамлар индамай ўлиб кетаяпти. Лекин мен унақа одам эмасман. Индамай ўладиган одам эмасман. Мен гапириб қолишим керак. Балки шунинг учун туғилгандирман мен, дейди тошкентлик Шуҳрат ака.


Бугун жим юрганлар илгари бир оз жасур эди

Бу фикрни ифода этган Иброҳим ака ҳофиз Шерали Жўраевнинг 1986 йили Москвада ўзбек деҳқонлари турмуши ҳақида қайғули қўшиқ куйлаганлигини эслайди.

- Илгари бизларда фикр эркинлиги, сўз эркинлиги нисбатан яхшироқ бўлган экан¸ шекилли. Нимага бунақа деяëтганимки, баъзи тингловчилар томонидан қанчадир маънода танқид қилина бошлаб тилга олинаëтган Эркин Воҳидовлар, Абдулла Ориповлар ëки бошқа бир патриот шоирлар, халқпарвар ë ватанпарвар шоирлар баъзи нарсаларда фикрини очиқ билдира оларди. Халқнинг дардини акс эттира оларди. Лекин кейинги пайтда бу нарсага имкон бўлмай қолди. Масалан¸ 1986 йилми 1987 йилми Москвада Шерали “Бобо деҳқоним” деган ашуласини айтган эди. Биладиган тингловчилар бу қўшиқнинг маъносини билишади. Бунақа қўшиқни Москвада айтиш учун у пайтда каттагина юрак керак эди. Ўша қўшиқда шундай бир жойи борки, деҳқонларнинг, чорвадорларнинг меҳнати ва уларнинг ўша меҳнатининг қадрсизлиги ҳақида. Айнан эсимда йўқ, лекин битта шундай жойи борки, “Сен ойлаб ўткизган қору ëмғирда, мард бўлсалар бир кун туриб берсинлар” деган жойлари бор. Ëки бўлмаса,

Чорвадор деганда чўлтоқ эсланар,
Ҳорғин чўпон тутган таëқ эсланар,
Баъзан чўпонларнинг меҳнати қолиб,
Барра кабоб, қимиз, қаймоқ эсланар.

деган жойлари бор. Уларнинг меҳнатининг қадрсизланиши ҳақида анчагина гаплар бор у қўшиқда. Бу маънодаги қўшиқни ўша пайтда Москвада айтиш учун катта журъат керак бўлади. Ҳозир қийин бўлиб қолдию. У пайтда имконият бошқача бўлган экан, дейди Иброҳим ака.


Ўзбек мардикори яна пулини ола олмади

Skype орқали бизга ҳақимни ундириб бера олмайсизларми, деб андишаланган Санкт Петербургдаги мардикор ўз ҳақини ола олмаган минглаб ўзбеклардан бири.

- Биз битта жойда ишлаган эдикда. Документално ишлаганмиз. Бизнинг пулимизни бермаган. Олсак бўладими сизлар орқалими, қанақадир организациялар борми? Мен ресторанда ишлаган эдим. У ерда 1000 долларга яқин пулим қолиб кетган. Баҳона қилиб чиқариб юборган. Қисқаси менга ўғирлик қилгансан¸ деяптида. Мен қилмаганман, дедим. У ерда унақа иш бўлмаган эди. “Эртага келгин. Эртага бошқарувчи келади” деди. Эртасига борсам, мен билан гаплашишни ҳам хоҳламади.

Озодлик: Тасаввур қилинг чечен йигит пулини ололмади. Нима қилади у?

- Чечня энди мисол¸ Россиянинг ичидаги давлатда. Россиянинг фуқароси ҳисобланади. Биз Россия фуқароси эмас.

Озодлик: Мана Озарбайжон фуқаросига бермади. Нима қилади у?

- Улар ўрнашиб бўлганда бу ерга, дейди Санкт Петербургдаги ўзбеклардан бири.


11 йил ўтирганга 12 йил раскрутка

11 йил қамоқда ўтирган диндор акасига яна 12 йил қўшиб берилганидан даҳшатга тушган сингилнинг Skype орқали бизга етказган ҳикояси бу.

- Йўлдошев Алимардон.

Озодлик: Қаерда ўтирибди у?

- Олдин Қаршида ўтирган. Шу йил июн ойининг охиридами июл ойининг охиридами Навоийнинг Зарафшонига ўтказишди. Ўша ëққа этап қилиб юборибди. Ишлаяпти экан, ишга чиқараяпти экан. Милициялар “Ҳали документларинг текширувда. Балки чиқариб юборишар. 11 йил ўтирдинг. Бунақа 11 йил қўшиб қўйиши мумкин эмас” дейишибди. Дадам энди чиқиб қолар деб нима қилаяпти.

Озодлик: Қамоқхонада ишлатишар эканми?

- Ҳа.

Озодлик: Қандай ишлар қилдиради?

- Қаршидалиги пайтида акам нақшли нимасини ўрганган экан. Энди ўша ëғоч нимаси бўйича ишлаëтган экан.

Озодлик: Ëғоч билан шуғулланадими?

- Ҳа, шунақа ëғоч ишлари билан экан.

Озодлик: У ерда ишлаганлиги учун акангизга неча пул тўлайди?

- 10-15 минг деди. 15 минг ўзбек пулига. Роллтон, печене, сигаретларига етказиб турган экан. Биз 7 ой хабар ололмаган эдик. Унгача озиқ-овқат нималари йўқ эди экан. Анча қийналибди. Энди секин-секин ўзига келаяпти экан деди, дейди 11 йил қамоқда ўтирган диндор акасига яна 12 йил қўшиб берилганидан даҳшатга тушган сингил.


Озодлик радиосини Андижонда ҳар куни эшитишади¸

дейди Асакадан қўнғироқ қилган Абдураҳмон исмли 36 яшар суҳбатдош.

- Андижон вилояти Асака туманиданман. Ëшим 36да. Бир-иккита масала бўйича ўз фикримни билдирмоқчиман. Озодлик радиосини азалдан эшитиб юраман. Хуллас кўпгина дастурларингизни эшитиб юраман. Бундан бир-икки йил олдин Озодлик радиоси тўғрисида Наманган вилоят телевидениесида салбий кўрсатувлар олиб борилганда радио тўғрисида. Шунга ҳайрон қоларли жой бор. Нимага энди бу бир-бирига қарама қарши. Ўзимизнинг давлатдаги радио билади сизларнинг радиойинглар билан ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Нимага деганда¸ айрим бир ўзимизнинг оммавий ахборот воситалари вақтида эълон қилмаган хабарларни етказади Озодлик радиоси.

Ҳайрон қоладиган жойи, ўзимнинг фикрим, оддий ўзбекистонлик сифатида гапираяпман, мен сизларнинг оммавий ахборот воситасига кўпроқ қизиқаман. Бунинг ҳам сабаби борда. Божалар гуруҳини биласизми? Божалар гуруҳи фожиа бўлган куниëқ Озодлик радиоси айтганда. Ўзимизнинг оммавий ахборот воситалари бир ойми, бир ярим ойми кейин айтганда. Шунда мен ишонарли радио сифатида тан олганманда. Кўпчилик фуқаролар ижобий Озодлик радиосига. Нимагаки¸ бу демократик кайфиятдаги, ҳамма нарсани очиқ-ойдин ëритувчи тезкор оммавий ахборот тарқатувчи радио деб биламан, дейди асакалик Абдураҳмон.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG