Линклар

Беларуснинг авторитар президенти Александр Лукашенка 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз берган Хитойга миннатдорчилик билдирди. Қарз тўғрисида келишув имзолангани ҳақида ўтган шанба куни эълон қилинди.

Давлат матбуоти Лукашенканинг “бу маблағ Беларус иқтисодини модернизациялаш ҳамда ривожланган технологиялар ва инновацияларни жалб этиш мақсадларига сарфланади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Беларус оғир иқтисодий бўҳронни бошдан кечирмоқда. Беларус Халқаро валбта жамғармасига 8 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит сўраб мурожаат қилди, лекин ХВЖ бунинг эвазига ислоҳотлар амалга оширилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG