Линклар

logo-print
Standard & Poor's (S & P) молия ширкати Италиянинг кредит рейтингини бир поғона А+ дан А даражасига туширди. Бу Европа Иттифоқи ҳамда евро-зона мамлакатлари учун давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳронни ҳал этиш масаласини янада мушкуллаштириши мумкин.

S & P эълон қилган баёнотда Италиянинг рейтинги янада туширилиши мумкинлигидан огоҳлантирилади, чунки унинг яқин келажакдаги истиқболлари ўта салбийдир.

Италия евро-зонада иқтисоди катталиги бўйича учинчи ўринни эгаллайдиган мамлакатдир ва молиявий имкониятларининг салбий баҳоланиши бутун иқтисодий макондаги шундоқ ҳам аянчли аҳволни янада кескинлаштириши мумкин.
XS
SM
MD
LG