Линклар

logo-print

Покистондаги зўравонликларда 13 киши ҳалок бўлди


Покистондан олинган хабарларга кўра, Пашовар шаҳрида мотоциклга ўрнатилган бомабнинг портлаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган ва 20 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Расмийларга кўра, бомба шаҳар бозоридаги мусиқа ва кинофильмлар билан савдо қиладиган дўконлар олдига портлаган.

Жанггарилар ўтмишда ҳам мусиқа ва фильмлар сотадиган дўконларга ҳужум қилишган.

Душанба куни Покистоннинг энг йирик Қарачи шаҳрида полиция бошлиғи уйига худкуш ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ўлдирилган эди.
Полиция расмийси Чаудри Аслам маҳаллий телевидениеда чиқиш қилиб, бу ҳужум учун масъулиятни Покистон толибларига юклади.

- Толибон менга таҳдид қилиб келаётган эди. Мен уларга бир нарсани айтмоқчиман. Мен бу қўрқоқларча қилинган ҳужумдан чўчиганим йўқ. Мен уларга кўрсатиб қўяман токи уларнинг кейинги авлардлари ҳам эслаб юради. Мен уларда қўрқмайман. Ухлаб ётган одамларга ҳужум қилиш қўрқоликдир. Агар мард бўлсалар, мен ҳар куни йўлдаман, менга ҳужум қилишсин, деди полиция бошлиғи.

Ҳалок бўлганларнинг олти нафари полициячи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG