Линклар

Ливия муваққат ҳукумати вакиллари Қаддафийга қарши кучлар жанубдаги Сабҳа шаҳрининг асосий позицияларини қўлга киритганини маълум қилди. Ўтиш даври Миллий кенгашнинг ҳарбий матбуот вакили Аҳмад Банийга кўра, исёнчи кучлар шаҳарнинг аэрпорти ва қасрини озод қилган. Шаҳарнинг ўзи икки кун ичида ишғол қилинади, дея қўшимча қилди Баний.

Сабҳа Саҳрои Кабир чўлидаги Ливиянинг энг йирик шаҳри ҳисобланади ва Нигерга элтадиган йўл шу ердан ўтади.

Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Триполидан 140 клометр узоқликдаги Бани Валид ва Қаддафий туғилиб ўсган Сирт шаҳарларида кескин қаршалик кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG