Линклар

logo-print
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳу Исроил-Фаластин ўртасидаги “бевосита” тинчлик музокараларини қайта бошлаш мақсадида Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиш ниятида эканини баён қилди.

Нетяньяҳу маъмуриятига кўра, бош вазир Аббос билан жорий ҳафта Нью Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашишни режалаштирган. Бу ҳақдаги баёнот Фаластин томони президент Аббос келаси жума куни Фаластиннинг мустақил давлат сифатида БМТга қабул қилиниши тўғрисидаги расмий сўровномани топшириш ниятида эканини маълум қилгач пайдо бўлди.

Фаластиннинг ниятларига Исроил ва унинг иттифоқчиси Қўшма Штатлар қарши чиқмоқда. Уларнинг айтишича, мустақил Фаластин давлати Исроил-Фаластин ўртасидаги музокаралар орқалигина яратилиши мумкин. АҚШ Фаластиннинг мустақил давлат тўғрисидаги сўровномасига Хавфсизлик кенгашида вето қўйишидан огоҳлантирган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон душанба куни Вашингтон барча тарафлар билан “тиғиз” музокаралар олиб бораётгани ва масалага диполматик ечим топиш фурсати қўлдан бой берилмаганига ишонишини баён қилди.

- Биз тиғиз дипломатик музокраларда иштирок этмоқдамиз ва бу билан нафақат томонлар балки БМТ Бош ассамблеясида иштирок этаётган одамларга мурожаат қилмоқчимиз. Биз икки давлатлик ечимнинг ягона йўли музкоаралар эканига доир ишончимизда собитмиз. Биз бу ғояни қўллаб-қувватлаймиз ва унинг амалга ошиши тарафдоримиз.

БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью Йоркка келган президент Барак Обаманинг юзага келган вазиятни томонлар билан учрашувда муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG