Линклар

Жанубий Африка ширкати Ўзбекистонда газни қайта ишлаш лойиҳасида иштирок этади


“Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати Жанубий Африканинг “Сасол Лимитед” ва Малайзиянинг “Петронас” ширкатлари билан Ўзбекистонда табиий газдан синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олидилар.

“Сасол” ширкати тарқатган хабарномага кўра, лойиҳада иштирок этаётган сармоядорларга давлат томонидан сармояни ҳимоялаш бўйича ва молиявий имтиёзлар берилади. Давлатга қарашли “Ўзбекнефтегаз” ва “Сасол” ширкатлари сармоянинг 44,5 фоизидан “Петронас” ширкати эса 11 фоизини киритгани айтилмоқда.

“Сасол” ширкати бош ижрочи директори Дэвид Констебль Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан бу ҳақдаги келишувни имзолашдан олдин президент Ислом Каримов билан учрашиб, лойиҳани амалга оширишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Айтилишича, лойиҳа сармоядорлар учун даромадли бўлишдан ташқари Ўзбекистоннинг суюқ ёнилғини импорт қилиш эҳитёжини камайтириши мумикн.

Жанубий Африканинг ёқилғи соҳасидаги энг йирик ширкати бўлмиш “Сасол” мутасаддиларига кўра, лойиҳа доирасида келаси йилдан бошлаб керосин ва дизел ёнилғилари чиқарилиши мумкин.

“Сасол” ширкатининг Жанубий Африкада кўмирни, Қатарда эса газни суюқ ёнилғига айлантириш бўйича йирик заводлари бор.
XS
SM
MD
LG