Линклар

Бошқирдистон Республикаси Олий судининг Жиноий ишлар бўйича коллегияси Уфа шаҳар Орджоникидзе туман суди 40 яшар Ўзбекистон фуқароси устидан чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Бошқирдистон прокуратурасининг матбуотга билдиришича¸ ўзбекистонлик судланувчи 2010 йил март ойида 100 грамм героинни 50 минг рублга сотишга уринган пайтда Наркотикларни назорат қилиш идораси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Маҳкамада ўз айбига иқрор бўлмаган судланувчини ҳакамлар 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Ўзбекистон фуқароси туман суди ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан юқори инстанция судига мурожаат қилди ва унинг сўрови Бошқирдистон Олий судининг Жиноий ишлар бўйича коллегияси томонидан қондирилмади.
XS
SM
MD
LG