Линклар

Европа суди ЮКОС бўйича қарор чиқарди


ЮКОСнинг Москвадаги Бош қароргоҳи, 2007 йил.

ЮКОСнинг Москвадаги Бош қароргоҳи, 2007 йил.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукумати ЮКОС нефт ширкатини банкрот деб эълон қилиш жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйган¸ деган қарор чиқарди.

Бироқ суд Россия ҳукумати ЮКОС ширкатини атайин йўқ қилгани ҳақидаги иддаоларни рад қилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди собиқ ЮКОС раҳбарларининг товон пули сўраб қилган мурожаатлари хусусида ҳозирча қарор қабул қилинмаганини билдирди.

Даромадни солиқдан яширганлик бўйича бир неча йил давом этган текширувдан сўнг ЮКОС 2007 йилда банкрот деб эълон қилинган эди.

ЮКОС Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига тақдим қилган шикоят аризасида Владимир Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати солиқ тўлашдан бош тортганлик айби бўйича ширкатни адолатсиз равишда таъқиб қилгани билдирилган.

Ширкат раҳбарлари кўрилган зарар учун Россия ҳукуматидан 98 миллиард АҚШ доллари миқдорида товон пули тўланишини талаб қилган.

Товламачилик ва солиқдан бош тортганликда айбланган собиқ ЮКОС раҳбари Михаил Ходорковский ҳозир қамоқ жазосини ўтамоқда.

Тарафдорлари Ходорковскийнинг Путинга сиёсий мухолиф бўлгани учун таъқиб қилинганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG