Линклар

Учинчи кундирки Яман пойтахти Санаада хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ва жорий йил бошида улар томонга ўтган ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Яман соғлиқни сақлаш мутасаддиларига кўра, сешанба кунги зўравонлик пайтида камида олти киши нобуд бўлган, ўндан ортиқ одам яраланган.

Шаҳар марказидаги намойишчилар лагерига бир неча ракета тушиб портлаган.

Хабарларга кўра, яшанба ва душанба кунлари 50 дан ортиқ одам ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилган.

Яманни 33 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқишини талаб қилаётган мухолифат ва ҳукумат кучлари ўртасида саккиз ой олдин бошланган қарама-қаршилик кун сайин кучаймоқда.

Июн ойида уюштирилган ҳужум пайтида яраланганидан бери Саудия Арабистонида даволанаётган президент Солиҳ истеъфога чиқишдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG