Линклар

Болгария иқтисодиёт вазири Трайчо Трайков Кавказ ва Марказий Осиë минтақасига сафари доирасида 23 сентябр куни Ўзбекистонга боради.

Трайков бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга сафар қилиши режаланган.

Novinite.com нашри хабарига кўра, Трайчо Трайков Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан Болгарияга энергия ресурсларини етказишни диверсификация қилиш имкониятларини муҳокама қилишни режалаган.

Болгария президенти Георгий Пaрванов 2008 йил ноябр ойи бошида Ўзбекистонга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG