Линклар

Лондон Олимпия ўйинлари 3-саралаш босқичининг 1-тури доирасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўйин 21 сентябр куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 18:00да бошланади.

Шу куни Ўзбекистон билан бир гуруҳда тўп бўлган Уммон терма жамоаси Жанубий Корея жамоаси билан куч синашади.

11 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон олимпиада жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Меҳмонлар дарвозасига жавобсиз тўпни Темурхўжа Абдухолиқов киритган.
XS
SM
MD
LG