Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:30

Ватан учун хизмат қилишга ҳам пора сўрашди...


Ўзбекистон армиясида хизмат қилиш учун ҳам¸ хизмат қилмаслик учун ҳам¸ оддий одамларга кўра¸ пора бериш керак.
Ўзбекистон армиясида хизмат қилиш учун ҳам¸ хизмат қилмаслик учун ҳам¸ оддий одамларга кўра¸ пора бериш керак.

"Армияга бориб¸ ватанга хизмат қилай десам¸ 1 миллион пора сўрашди"¸ дейди Ўзбекистодан ҳафсаласи пир бўлиб Россияга чиқиб кетган қашқадарëлик Алишер.


“100 кило пахтага 1 кило мой мукофот”¸

дейди Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан қўнғироқ қилган лицей талабаси Жаҳонгир. Айни кунда талабадан теримчига айланган Жаҳонгирнинг айтишича¸ пахта теримига чиқмаган оилаларнинг қишлоқ аҳолиси учун арзон нархда бериладиган ун ва мой рўйхатидан чиқариб ташланиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.

- Ҳозир пахтадамиз биз. Пахта тераяпмиз.

Озодлик: Овози эшитилиб турибди шарақ-шарақ қилиб? Пахта борми?

- Пахта бор, лекин енгил. Эрталаб одам кўп келган эди. Кеча телевизорда “100 кило терганга 1 литрдан мой берамиз” деб чиққан эди. Шунга одамлар кўп келган эди. Обедда ярми кетиб қолди одамларнинг.

Озодлик: Нега?

- Кеча фермердан “Пахтанинг нархини 120 қиласизми?” деб одамлар сўраган экан, фермер индамаганда.

Озодлик: Ҳозир қанчадан бераяпти?

- 100 сўмдан. Шунга ярми кетиб қолди. Икки киши 140-150 тераяптида. Мой олиш учун икки киши битта номерга топшираяптида.

Озодлик: Мой бепул бериладими?

- 100 кило терганга мукофот.

Озодлик: Ким бераяпти уни?

- Давлат бераяпти. Давлат вазирлиги қарор чиқарибдику. Писта ëғи берилаяпти. Бизнинг фермерлар эса ўзларидан қўшиб юборишган. 105 кило терганга 1 литр писта ëғи. “Нимага ўзларингдан беш кило қўшдиларинг?” деса, “У ëққа борганда скидка қайтаради” дейди. “Сизлар эмас¸ давлат бераяптику мойни” десангиз ҳам “Йўқ, скидка қайтараяпти. Шунинг учун 105 кило терасизлар” дейди. Бундан икки йиллар олдин кўчага чиқсангиз, одамлар тўлиб кетарди. Бу йил унча одамлар йўқ чиқадиган. Чиққани ҳам обедгача териб кетиб қолаяпти кўпчилиги. Авваллари Ëмонқулов деган ҳоким бўларди Жиззах ҳокими. Ўшанинг даврида ҳамма шароитлар бўларди. Овқат қилиб берарди обедга, техника эрталаб олиб келиб, кечқурун олиб кетарди. Ҳозир ҳеч нарса йўқ. На техника олиб боради. Фермерлар солярка ҳам йўқ дейди.

Озодлик: Ҳозир неча кило тердингиз?

- Ҳозир 34 кило. Ўзи бугун чиқдим пахтага. Уйдагилар “Чиқиб ëғ ишлаб келгин” дейишган эди. Ўшанга чиққан эдим. Талонга ун, мой берилаяптику. Фермердан “Пахта тераяпти¸ деган қоғоз олиб келиб бермасанг, уни ҳам бермаймиз” дейишаяпти. Агар пахтага чиқмаса, талонга ун, мой тўхтатиб қўяркан. Шунга ҳозир фермердан олиб бориб берайлик деб чиқаяпмиз пахтага, дейди жиззахлик Жаҳонгир.


“Гулнорага раҳми келганларга раҳмим келади”¸

дер экан Skype орқали суҳбатлашган самарқандлик Наргиза, Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаб гапирган ўзбекистонлик журналист Жасур Ҳамроевнинг Озодликда айтганларига муносабат билдиради.

- У куни ўзбекистонлик журналист Жасурбек гапирган эдию. Ëшлар ҳақида гапираяпти. “Ҳаммаси Гулнора Каримовани яхши кўради” деб ўзининг номидан эмасу, бошқалар номидан гапираяпти. Жасурбекка айтинг. Агар эшитса, унчалик лаганбардорлик қилмасин ëшлар номидан. Агар унақа лаганбардорлик қилса, Ўзбекистон келажаги ростдан ҳам порлоқ эмас.

Озодлик: Сиз Гулнорага ачинасизми? Мана шу саволни сизга ҳам берайлик.

- Мен ачинмайман. Агар менинг акам президент бўлганида, Америкада ўқирдим. Масалан¸ унинг Швейцарияда магазинлари бор. Мен ўзим Самарқандда¸ масалан Интернетда кўп ўқийман, унинг давлати ҳаммадан ортиқ. Бугун битта одам ҳам айтдики, у ўзи сиëсатчими ëки модельерми. Уни кўрсангиз, ҳали бу коллежда ўқиган, ҳали бу институтни тамомлаган. Унга ачиниш жалко. Мен унга ачинадиганларга ачинаман. Жасурбек “унақа коллекция, бунақа коллекция” деяпти. Асли Жасурбекнинг ўзи лаганбардорнинг каттаси экан. Ўша коллекциясини қолдирганларга мен раҳмат айтаман.

Самарқандда катта паркимиз бор эди СССРдан қолган. Ҳаммасини дабдала қилди, ўзича боғ қурмоқчи бўлди. Ҳаммани поймол қилди. Одамлар¸ масалан¸ Кореяга бориб, 11-12 йил ишлаб уйлар қурганда. Ер давлатники¸ деб одамларни турғизаяпти. 30-50 миллион пул бераяпти. У пулга уй қуриб бўладими ҳозир? Ўзига айта олмайдида гапини. Ҳамма ўзидан қўрқади.

Озодлик: Президент ўзи Самарқанддан¸ дейишади. Шунинг учун Самарқандда президентни, қизларини кўп яхши кўришади, деган гап бор. Тўғрими шу гап?

- Ëлғон. Агар ҳозир битта сиз турсангиз, президентимиз ëмон десангиз, эртага сиз йўқ бўлиб кетасиз. Қолмайсиз.

Озодлик: Масалан¸ сиз айтаяпсизку, бемалол айтаяпсизку. Сиз ўзингиз қўрқмайсизми?

- Мен қўрқмайман. Оддий мисолда. Агар мен ҳозир боламни шаҳарга қўймоқчи бўлсам, 300 доллар беришим керак. Оддий мактаб. Бу коллеж эмас. Қанақасига ҳақиқат бўлади? Ҳақиқат дегани ўзи йўқда Ўзбекистонда, дейди самарқандлик суҳбатдош Наргиза.


“Стандарт” йигит хизматга боролмади

"Жисмоний жиҳатдан баркамолман", деган қашқадарёлик Алишер бугун Россияда мардикорлик қилмоқда. Skype орқали Озодликка боғланган Алишер ҳарбий хизматга бориш учун тиббий комиссиядан ўтолмагани, унинг икки қулоғи ҳам баралла эшитиб турган бўлса-да, унга “кар” деб ташхис қўйишгани ҳақида гапиради.

- Москвадан қўнғироқ қилаяпмиз. Исмим Алишер, Қашқадарëданман. Армияга бормоқчи эдим. “Армияга боринг” деган қоғоз келди. Ундан кейин текширувга ўтди. Ҳаммасидан ўтиб борсам, қулоқ докторига бордим. Доктор менга “Сер карсан” дейди. “Кар бўладиган ҳолатда бўлсам, суҳбатлашайлик” дедим. “Хўп” деди. Гаплашдик. Нормалний. Кўзим кўрса, қулоғим эшитса, танам ўз ҳолатида бўлса, 1,80 бўйим, 78 килограмм, как стандартно йигитмизда бундай олганда. Бизларни олмай қўйса бўладими. Короче 1 миллион сўм пул тўлайсан, дейди. “Агар давлатга¸ ватанга хизмат қилиш учун пора оладиган бўлса, бераман” дедим. Хуллас¸ мени 65-форма билан қайтаришди.

Энди Ўзбекистонга бориб хизмат қилайин десам, кўнглим йўқ. Хизмат қилмайин десам, бирор жойда ишга кирайин десам, военний билет сўрайди. Тарих факултетини тугатиб армияга борай десам, 65-форма қилиб қўйилган. Нима қилишни билмадим. Агар иложи бўлса, бутун ўзбек йигитларига соғлиқларингизни асрангизлар, жуда бунчалик пул сўрайдиган бўлса, ўзга ватанга кетиб қолишга ҳам ҳаракатим бор. Тоза бўлмаса, уйга қайтадиган ниятим йўқ. Ўзбекистондаги тазйиқлари менга кўп юраккача ботиб кетганда¸ "кар" деб. Шу даражада бўладиган бўлса, ватанга қайтиш нияти умуман оғир аҳволда кечади. Ватанга фақатгина нима учун қайтаман? Ота-онам, ака-укаларим соғинчи билан қайтаман. Ватан соғинчи ўзи тугаб бўлган. Сабабики, бир марта отказ бўлгандан кейин сурилмаса керак бу юракдаги, дейди қашқадарëлик Алишер.


“Мен Атамбаевга овоз бераман”¸

дейди Қиғизистоннинг Жалолобод шаҳридан Skype орқали боғланган 26 ёшли Камолиддин Ортиқов.

- Янгиликлар президентлик сайловига тайëргарликда энди.

Озодлик: Кимга овоз бермоқчисиз?

- Атамбаевга иншооллоҳ.

Озодлик: Нима учун?

- Сабаби, бизга сал ишончлироғи ўша бўлиб турибди-да. Националист эмас, интернационалний одам, беxижолат. Ўша томонлари яхши.

Озодлик: Oддий қирғизистонлик сифатида, биринчи навбатда, президентнинг миллатчи бўлмаслиги.

- Ўша бўлаяпти, ҳа.

Озодлик: Нима учун Атамбаевни миллатчилик нимасидан xоли деб ўйлайсиз? Бирор-бир баëнот қилдими шунга ўхшаш?

- Xоли, дея олмайман. Бошқаларга қараганда ишончлироқ. Ўрис каналлари билан гаплашдию. Бизга интернационалний ҳаëт керак, дин керак, имон керак инсонларга, яхши гапларни гапирганлиги учун. Ҳаракатда энди. Ҳаммаси ҳам ўша гапни гапираяптию ҳозир. Иншооллоҳ ҳаëт кўрсатади, дейди жалолободлик Камолиддин Ортиқов.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG