Линклар

Бурҳониддин Раббоний суиқасд қурбони бўлди


Афғонистон собиқ президенти Раббоний, 2011 йил январ

Афғонистон собиқ президенти Раббоний, 2011 йил январ

Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раиси Бурҳониддин Раббоний Кобулдаги уйида амалга оширилган ҳужум пайтида ҳалок бўлди.

Кобул полицияси Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Муҳаммад Зоҳир собиқ президент Раббонийнинг “шаҳид бўлгани”ни айтиб, воқеа тафсилоти ҳақида маълумот бермади.

Кобул полицияси бошлиғи Ҳашматулла Станакзай Раббоний салласига портловчи модда яшириб олган худкуш томонидан ўлдирилганини маълум қилди. Портлаш оқибатида яна бир неча одам яраланган.

Исми ошкор этилмаган расмийга асосланиб ББСнинг хабар қилишича, портлаш Раббоний икки нафар толиблар вакили билан учрашаётган пайтда рўй берган.

Толиблар билан ҳукумат номидан тинчлик музокаралари олиб борадиган Афғонистон Олий тинчлик комиссияси 2010 йилда тузилган.

Афғонлараро можарога сиёсий ечим топиши керак бўлган бу ташкилот ўтган давр мобайнида сезиларли муваффақиятга эриша олмади.

Тожик миллатига мансуб бўлган 71 яшар Бурҳониддин Раббоний Толибон ҳаракати пойтахт Кобулни босиб олгунига қадар 1992 -1996 йилларда Афғонистон президенти бўлган.
XS
SM
MD
LG