Линклар

Хитой парламенти раиси Тошкентга келди


Хитой Халқ Респулбликаси парламенти раиси Ву Банггуо.

Хитой Халқ Респулбликаси парламенти раиси Ву Банггуо.

Сешанба куни Хитой Халқ Респулбликаси парламенти раиси Ву Банггуо тўрт кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташрифи давомида Хитой Халқ Кенгаши раисининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашиши кутилмоқда. Ву шунингдек Ўзбекистон парламенти иккала палатаси раислари Дилором Тошмуҳаммедова ва Илгизар Собировлар билан алоҳида сўзлашувлар ўтказишни ҳам режалаштирган.

Хитой халқ кенгаши раҳбарининг Тошкент сафари давомида икки давлат ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига оид ҳужжатларнинг имзолнаши ҳам кутилмоқда.

Хитой Макразий Осий давлатларидан табиий ресурсрларни сотиб олишдан ташқари, кейинги йилларда халқаро майдонда бойкот қилинаётган ўзбек пахтасининг асосий харидорларидан бирига ҳам айланди. Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани боис жаҳоннинг 60 дан зиёд етакчи кийим кечак ширкатлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Ву Тошкентдан олдин Беларус ва Россияга ҳам сафар қилди. Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Хитой пардаменти спикери Қозоғистонга йўл олади.
XS
SM
MD
LG