Линклар

Раббонийни салласига бомба ўрнатган худкуш ўлдирди


Бурҳониддир Раббоний

Бурҳониддир Раббоний

Кобулда Афғонистон Тинчлик олий кенгаши раиси, собиқ президент Бурҳониддир Раббоний суиқасд қурбони бўлди.

Афғонистон полицияси тарқатган хабарга кўра, Рабонний Кобулдаги уйида худкуш шахс ҳужуми қурбони бўлган.

Кобул шаҳар полициясига кўра, Раббоний портловчи мосламани салласига яширган худкушнинг қурбони бўлган. Портлаш оқибатида яна бир неча киши жароҳатланган.

Афғонистон ҳукуматининг исми сир қолишини истаган расмийси Озодлик радиосига Раббоний билан учрашув патйида ўзини портлатиб юборган шахс Толибон қўмондонларидан бири бўлганини маълум қилди.

Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеясида қатнашаётган Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашув олдидан Раббонийнинг ўлдирилиши тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтата олмаслигини таъкидлади.

- У амалга оширган вазифа, жаноб президент, афғон халқи ҳамда мамалкатимиз хавфсизлиги ва тинчлиги учун ўта муҳим эди. Менимча, жаноб президент, унинг ўрнини тўлдиришимиз осон иш бўлмйди.

Обама Раббонийнинг ўлдирилишини қоралади ва айни пайтда Афғонистон раҳбарияти билан урушни музокаралар воситасида тўхтатиш уринишларини давом эттиражагини таъкидалди.

Раббоний раислик қилган кенгаш афғон ҳукумати номидан Толибон ҳаракати билан музокара қилиб келган.
XS
SM
MD
LG