Линклар

Бан Ўтунбаевани тавсияларни бажаришга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилган президент сайловидан аввал БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Бишкек раҳбарини ўтган йилги этник зўравонликлар юзасидан ўтказилган халқаро тергов хулосаларида келтирилган тавсияларни амалга татбиқ этишга чақирди.

БМТ Бош котиби маъмурияти тарқатган хабарга кўра, жаноб Бан бу ҳақда якшанба куни Ню Йоркда президент Роза Ўтунбаева билан учрашувда гапирган.

"У, шунингдек, Ўтунбаеванинг 30 октябрга белгиланган сайловнинг холис ўтиши учун қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди", дейилади баёнотда.

Халқаро тергов хулосаларига кўра, 2010 йил июн ойида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги низода юзлаб одам ўлдирилган бўлиб, уларнинг 75 фоизи ўзбеклардир.
XS
SM
MD
LG