Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Ливияда Муаммар Қаддафий ҳокимияти ағдарилиб, “янги давр” бошланишини олқишлади.

Обама бу ҳақда Ню Йоркдаги БМТ қароргоҳида Ливия муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашуви олдидан гапирди.

АҚШ раҳбари Ливия халқига мамлакатни қайта тиклаш ишларида жаҳон ҳамжамияти ёрдам беражаги ва Қаддафий тарафдорларидан таҳдид тугамагунига қадар НАТО етакчилигидаги ҳаво ҳужумлари давом этажагини ваъда қилди.

Обама билан учрашган Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил халқаро коалициянинг исёнчиларга кўрсатган ёрдамини юқори баҳолади. У Қаддафийга қарши курашда 25 мингга яқин одам ҳалок бўлганини қайд этди.

Айни пайтда Қаддафий аудиомурожаат эълон қилиб, ўз рақибларини "НАТО таянчи абадий эмас"лигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG