Линклар

Аҳмадийнажот америкалик сайёҳларни озод қилиш ваъдасини бажармоқчи


Шейн Бауэр ва Жош Фаттал.

Шейн Бауэр ва Жош Фаттал.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ўз мамлакати қамоғида жосуслик айби билан ўтирган америкалик икки сайёҳ озод этилишини тасдиқлади.

28 ёшли Шейн Бауэр ва 29 ёшли Жош Фаттал ўтган ойда саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Улар Эрон ҳудудига ноқонуний тарзда кирганлик ва жосусликда айбдор, деб топилган эди.

Ўтган ҳафта Аҳмадийнажот уларни “дарҳол” озод этишни ваъда қилган, лекин Адлия вазирлиги унинг қарорини савол остига олган эди.

Эрон президенти АВС каналига берган интервюсида: “Мен улар яқин кунлар ичида озод этилади, деган эдим ва бу гапимдан қайтганим йўқ. Иншооллоҳ, улар тез орада озод қилинади”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG