Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган учрашув пайтида Обама сешанба куни Анқарада уч киши ўлимига сабаб бўлган портлашни қоралади.

- Портлаш террорчилик жаҳоннинг турли бурчакларида борлигини яна бир бор эслатди. Туркия ва Қўшма Штатлар террорчиликнинг олдини олишда кучли ҳамкор бўлиб қоладилар, - деди Обама.

Обама, шунингдек, Туркиянинг НАТО бўйича муҳим ҳамкор эканини алоҳида қайд этди ва Эрдўғонга кўплаб масалалар, жумладан, Афғонистон ва Ливия бўҳронларини ҳал қилишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Сешанба куни Туркияда содир этилган портлашда, мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, камида уч киши ҳалок бўлиб, 15 одам жароҳатланган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги бу “террорчи ҳуружи” ортида Курд ишчилар партияси тургани эҳтимоли юқорилигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG