Линклар

logo-print

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб пойтахтликлар иссиқ ва совуқ сув учун кўпроқ пул тўлай бошлайдилар.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг “Тошиссиққуввати” унитар корхонасига таянган ҳолда хабар қилишича, янги ойдан сув ҳақининг ошиши энергия заҳиралари нархининг ошиши билан боғлиқдир.

Эндиликда марказий иситиш тизимидан фойдаланган тошкентликлар турар-жойнинг бир квадрат метри учун 463,93 сўм тўлайдилар. Охирги марта (жорий йилнинг 1 апрелида) нарх ошганида бу тўлов тури 436,27 сўм қилиб белгиланганди.

Янги ойдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида ҳисоблагичи йўқ хонадон эгаларининг ҳар биридан иссиқ сув учун ойига аввалгидек 5.460 сўм эмас, 5805,82 сўмдан олинади.

Шунингдек, душхонаси умумий бўлган ётоқхоналарда яшовчиларнинг ҳар биридан эндиликда 4318,96 сўмдан олиниши хабар қилинмоқда.

Уйида ҳисоблагичи бор тошкентликлар эса иссиқ сувнинг ҳар куб метрига 1 октябрдан бошлаб 1486,67 сўмдан тўлайдилар.

Айни пайтда корхона ва ташкилотлар учун ҳам иссиқ сув бўйича янги тарифлар белгилангани айтилмоқда.

Келаси ойдан бошлаб совуқ сув ҳақи ҳам ошади.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси белгилаган янги тарифларга кўра, тошкентликлар 1 октябрдан бошлаб 1 куб метр совуқ сув учун аввалгидай 78 сўмдан эмас, балки 83 сўмдан (қўшимча қиймат солиғисиз), канализация учун эса аввалгидек 43 сўмдан эмас, балки 47 сўмдан (қўшимча қиймат солиғисиз) тўлайдилар.

Мазкур нарх ошиши ишлаб чиқариш ва тижорат корхоналари учун ҳам дахлдордир.

Жорий йилда Тошкент аҳли учун сув ҳақи бунгача икки марта – феврал ва апрел ойларида оширилганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG