Линклар

logo-print

Обама Фаластин мухторияти раҳбари билан учрашади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

Оқ Уйдан олинган маълумотга кўра, АҚШ президенти Барак Обама бугун Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Айни кезда Вашингтон Фаластин мухториятнинг тўла қонли давлат мақомини сўраб, БМТга юзланиши оқибатида Фаластин-Исроил ўртасидаги муносабатлар кескинлашиши эҳтимоли олдини олишга қаратилган дипломатик уринишларни давом эттирмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Россия томони бу масалада Фаластин раҳбариятини “мутлақо” қувватлашини билдирди.

АҚШ ва Исроил Фаластинга тўлақонли давлат мақоми берилиши ўртада бораётган тинчлик музокараларига жиддий зарар етказишидан огоҳлантирган.

Хусусан, АҚШ ҳукумати бу масала овозга қўйилган тақдирда вето қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бугун Маҳмуд Аббос билан учрашганидан сўнг президент Обаманинг Исроил Бош вазири Бенжамин Нетаняҳу билан ҳам сўзлашувлари белгиланган.
XS
SM
MD
LG