Линклар

logo-print
Ўзбектелеком ва Ҳиндистоннинг Olive Telecommunication ширкати Ўзбекистонда смартфон ҳамда планшет компютерларини ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати қарийб 6 миллион долларни ташкил қилиши мумкин.

Лойиҳани 2012 йилдан бошлаб амалга ошириш ва 2016 йилда якунлаш режалаштирилган.

Смартфон ҳамда планшет компютерлари ишлаб чиқариладиган заводни эса Навоий эркин иқтисодий ҳудудига қуриш кўзланмоқда.

Olive Telecommunication ширкати юқори сифатли технологияларни ишлаб чиқариш бўйича дунёга танилган ширкатлардан биридир.

Бу ширкат Ҳиндистонда биринчи бўлиб Zipbook номли нетбук ва 3та сим карта билан ишловчи илк телефонларни чиқарган.
XS
SM
MD
LG