Линклар

Бугун юзлаб афғонлар Бурҳониддин Раббонийнинг уйи ёнига йиғилиб, уни хотирладилар ва унга уюштирилган суиқасдни қораладилар.

Раббоний Толиблар билан тинчлик сулҳига эришишга уринган ҳукумат гуруҳига етакчилик қилаётган эди. У сешанба куни худкуш ҳужуми натижасида ўз уйида ўлдирилди.

Расмий маълумотларга кўра, Раббонийни Толиблар вакили қиёфасида кирган ҳудкуш ўлдирган.

70 ёшли этник тожик бўлган Раббоний 1992-96 йиллар оралиғида Афғонистонга президентлик қилган.

Унга суиқасд боис Афғонистон президенти Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этишга қаратилган сафарини қисқартирди.
XS
SM
MD
LG