Линклар

Эронда жосусликда айбланган америкалик сайёҳлар озод қилинди


Адвокат Маъсуд Шариф.

Адвокат Маъсуд Шариф.

Эронда жосусликда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинган америкалик икки сайёҳ бугун озод қилинди.

Адвокат Маъсуд Шарифга кўра, сайёҳларга сўралган гаров пулини беришга қарор қилинган.

- Мен аввал айтганимдек, фақат биргина имзолаш жараёнини кутаётган эдик. Бу жараён ўтди, - деди адвокат Маъсуд Шариф.

Эрон расмий телевидениеси берган маълумотга кўра, икки сайёҳнинг озод этилиши учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида гаров пули сўралган.

28 ёшли Шон Бауэр ва 29 ёшли Жош Фатталлар ўтган ойда жосусликда айбланиб, 8 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG