Линклар

logo-print

Ўзбекистонда яна бир давлат маслаҳатчиси ишдан олинди


Равшан Муҳиддиновнинг Шавкат Мирзиëевга яқин амалдорлардан бири экани айтилмоқда.

Равшан Муҳиддиновнинг Шавкат Мирзиëевга яқин амалдорлардан бири экани айтилмоқда.

Ўзбекистон президентининг ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳиддиновнинг 21 сенябр куни президент фармони билан ўз лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда ҳукуматдаги ўз манбаларига таяниб хабар тарқатган Uzmetronom сайтига кўра, мазкур лавозимда уч ойдан ошиқроқ ўтирган Равшан Муҳитдинов Бош вазир Шавкат Мирзиёевга яқин амалдорлардан биридир.

Шунингдек ушбу манбага кўра, Муҳитдинов Тошкент вилояти прокурори лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Бунга қадар Равшан Муҳитдинов Жиззах вилояти прокурорлик лавозими, Ўзбекистон Адлия вазири лавозимларида ишлаган.

Ҳозирги Бош вазир Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими бўлган кезда Равшан Муҳитдинов Жиззах вилояти прокурори бўлган эди.

Uzmetronomнинг ёзишича, худди шундай ҳол Мирзиёев Самарқанд вилояти прокурори бўлган вақтда ҳам такрорланган.

Шунингдек, бу сайтнинг ўз ишончли манбаларига таяниб хабар қилишича, айнан Равшан Муҳитдинов Ўзбекистонда хусусий нотариусларнинг ёпилишига олиб келган "Нотариат тўғрисида"ги қонун ташаббусчисидир.

Айни пайтда давлат маслаҳатчиси лавозимининг бўш қолаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG