Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:39

Эркин микрофон; эркин Skype


Озодликнинг Skypeдаги оzodskype манзилига сим қоқиб¸ ҳасратлашаëтганлар сони ошиб бормоқда...



Қамашидан қўнғироқ қилган 50 яшар Шерали ака демократиянинг жамиятда тутган муҳим ўрни ҳақида гапирди.

- Исмим Шерали. Ëшим 50да. Қозонда бўлса, чўмичга чиқар¸ деб ўзимизнинг Ўзбекистондаги қозонда йўқда. Умуман демократия, сиëсат тўғрисида ҳали тушунчага ҳам эга эмасда Ўзбекистон. Шу тўғрисида гапирмоқчи эдим. Сиëсат нима эканлигини ҳам тушунмайди. Жамият ҳам тушунмайди, юқори ҳам тушунмайди. Демократия тўғрисида ҳам тасаввурга эга эмас. Тушунмаганлиги учун сиëсат ҳам, демократия ҳам кўзига жуда катта олабўжи бўлиб кўринаяптида. Менинг фикримча, сиëсат дегани бу юзлаб, минглаб жумбоқли қоронғулик деганида. Менимча, бу жамиятда порахўрлик энг юқори точкага чиққан. Қандай қилиб йўқ қилиш керак? Мана битта жумбоқли қоронғулик. Жамиятда ишсизлик энг юқори даражада. Буни қандай йўқ қилиш керак? Мана битта жумбоқ. Россия билан қандай муомала қилиш керак? ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.




Ғаллаоролдан Бобур домла Ўзбекистонда Каримов ҳукмронлигининг 20 йили яратган метаморфозалардан гапирди.

- Президент Ислом Каримов 90-йилларда ҳокимиятга келар экан, ўз олдига бир нечта улуғ мақсадларни қўйиб ўзебк халқининг устидан эксперимент яъни тажриба ўтказишни режалаштирган. Менинг кузатишларим бўйича бу тажриба қуйидагилардан иборат. Биринчи, президент Ислом Каримовнинг 22 йиллик ҳукмронлиги мобайнида ўзбек халқининг 5 миллиони тирикчилик ўтказиш учун, бола-чақасини боқиш учун Россия ва бошқа давлатларда мардикор қилинди. Бу яқин орада қолган 23 миллион ҳам мардикор қилиниши керак. Каримовнинг атрофида озгина амалдорлари қолади. Улар келажаги буюк давлатнинг қандай қурилганини кўриб, қарсаклар чалиш билан шуғулланишлари керак. Иккинчи, ....

Суҳбатнинг давоми қуйида тинглашингиз мумкин.





Бухородан Америкага грин карта ютиб бориб этикдўз бўлиб ишлаëтган йигит биз билан Skype орқали боғланганида, Озодлик билан гаплашаëтганига ишонқирамади.

Озодлик: Ишонаверинг Озодлик билан гаплашяпсиз.

- Гап йўқ, гап йўқ ака. Ўзингиз яхшими хай. Уйдагилар яхшими?

Озодлик: Яхши раҳмат. Ўзингиз тинчмисиз?

- Тинч ака Худога шукур. Мана ҳозир ишга бораяпмиз.

Озодлик: Қаерда ишлаяпсиз энди?

- Обувнойда.

Озодлик: Иш кўпми?

- Ëмонмас кўп.

Озодлик: Қаердан телефон қилаяпсиз бизга?

- Мен ҳозир Ню Йоркдан телефон қилаяпман.

Озодлик: У ëқда ҳам бизнинг тингловчиларимиз бормикан?

- Ҳа, бор ака. Фақат исмимни сир қилинг ака.

Озодлик: Менинг исмим Алишер Сиддиқ.

- Ҳа, сизни танийман мен. Сизни ўқиганман. Ким ишлайди ҳаммасини танийман мен сизлардан. Эшитаман радиойингизни. Менга маъқул, гап йўқ. Фақат менинг исмимни сир тутинг ака ëзмоқчи бўлсангиз...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.





АҚШ дан телефон қилган Лолахон исмли элдошимиз Эстонияга дарëдан сузиб ўтмоқчи бўлганида қўлга тушган Раҳим Собиров тақдири юзасидан ташвиш билдирди.

- Ассалому алайкум. Мен Американинг Сент Луис шаҳридан телефон қилаяпман. Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Мен сизларнинг радиоэшиттиришларингизни ҳар кун мунтазам эшитиб бораман, хабарларни ўқиб бораман интернетда. Эстонияга ўтганда Россияга қайтариб юборилган қочқиннинг кейинги бўлаëтган нимаси мени қизиқтиради. Раҳим Собиров ҳақида гапираяпман. Мен Ўзбекистонга у одамнинг қайтарилишига жуда ҳам қаршиман. Россияда мана инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Мемориал бор. Дини бошқа бўлса ҳам мен ўша инсонларга ишонаман. Ўзбекистонга у инсоннинг қайтариб юборилишини хоҳламайман. Уни жуда ҳам оғир қисмат кутаяпти. Ўзбекистонда оммавий диндорларни қамаш бошланган. Ўзбекистонда уни нима кутаëтганини ëлғиз Оллоҳ билади. Нима учун бунақа?...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG