Линклар

Икки йилдан бери Эронда тутқунликда бўлган америкалик икки сайёҳ Теҳрондан Оманга етиб келди.

28 ёшли Жош Фаттал ва 29 ёшли Шейн Бауэрларни Оман пойтахти Мускатда аэропортида уларнинг яқинлари кутиб олди.

- Биз озод бўлганимиздан бахтиёрмиз ва хурсандмиз. Бизнинг озод этилишимизга эришган Оман Султони Қабус ҳазрати олийларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз, - деди озод этилган Фаттал Оманда журналистлар билан мулоқоти чоғида

Икки сайёҳнинг озод этилиши учун Эрон ҳукуматига бир миллион АҚШ доллари миқдорида товон пули тўланди.

Бауэр ва Фаттал яна бир шериклари - АҚШ фуқароси Сара Шоурд билан биргаликда 2009 йилнинг июл ойида Эрон-Ироқ чегарасидаги тоғларда сайёҳлик қилиб юрганларида ҳибсга олинган эдилар. Шоурд 2010 йилнинг сентябрида соғлиғи ёмонлашгани боис 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига озод этилган эди.

Ўтган ой Теҳрон суди икки йигитни жосуслик ва чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтганликда айбдор, деб топган ва саккиз йилданга озодликдан маҳрум қилганди.
XS
SM
MD
LG